Линклар

Афғонистонда хорижлик икки аскар нобуд бўлди


НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг икки ҳарбийси Афғонистон жанубида амалга оширилган ҳужумлар оқибатида ўлди.

НАТО эълон қилган баёнотда халок бўлганлар қайси давлат ҳарбийси экани ва улар Афғонистоннинг қайси вилоятида душманга нишон бўлгани билдирилмаган.

Бироқ Британия Мудофаа вазирлигининг интернет сайтида эълон қилинган баёнотида Ҳелманд вилоятининг Сангин туманида британиялик аскар ўлгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG