Линклар

logo-print

АҚШ Карзайнинг сўзлашувини қўллади


АҚШ Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Афғонистондаги иккинчи йирик жанггари гуруҳ вакиллари ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувни эҳтиёткорлик билан қўллаб-қувватлади.

Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроулей Карзай ва Гулбиддин Ҳикматёрнинг Ҳизби Исломий фракцияси ўртасида музокара бўлиб ўтганини тасдиқлади.

Айни пайтда Давлат департаменти расмийси АҚШ “ярашиш жараёнининг бир қисми ўлароқ Афғонистон ҳукуматининг жанггари гуруҳлар аъзолари билан алоқада бўлишини” қўллаб-қувватлашини айтди.
XS
SM
MD
LG