Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:57

Покистон армияси қўмондони АҚШга сафар қилмоқда


Генерал Ашфақ Кайани АҚШга ташрифи чоғида Мудофаа вазирлиги расмийлари билан сўзлашув олиб боради.

АҚШ армияси Бош штаби чиқарган баёнотда генерал Кайани АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Дэвид Петреус билан учрашгани билдирилган.

Музокара чоғида Афғонистонда экстремистик зўравонликларнинг олдини олиш ҳамда Покистондаги экстремистик зўравонликларга қарши курашда АҚШ қандай ёрдам бериши мумкинлиги муҳокама қилинган.

Шунингдек, Покистон армияси қўмондони Кайани АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс ва АҚШ қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи адмирал Майк Маллен билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG