Линклар

Қозоғистонда аҳолини эвакуация қилиш давом этмоқда


Расмийларга кўра, Шарқий Қозоғистон вилоятида қор бўронидан кейин хосил бўлган сув тошқинлари 4та кўприк, 160дан ортиқ уй ва 200та одам яшамайдиган бинони ювиб кетган.

Табиий офат натижасида 9та чорвачилик фермаси буткул йўқ бўлган.

Маълумотларга кўра, сув тошқини натижасида яна 1 минг 600та иншоот ва 20та чорва фермасига зарар етган.

Шунингдек, 30 минг бош қўй, 4 минг бош қора мол яна 1 ярим минг бош от нобуд бўлган.

Сўнгги бир ҳафта давомида Тарбағатай ва Улан туманларида 7 мингдан зиёд одам хавфсиз жойларга кўчирилди.

13 март куни Жануби-шарқий Қозоғистон вилоятида иккита тўғон ёрилиб кетгани оқибатида 41 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG