Линклар

Тожикистонда электр энергиясига чеклов бекор қилинди


Навруз байрами муносабати билан шундай қарорга келган Тожикистон ҳукумати аҳоли ва корхоналардан электрдан унумли фойдаланиш ҳамда вақти-вақти билан фойдаланилган электр пулини тўлаб туришни сўрамоқда.

“Барқи тожик” очиқ ҳиссадорлик ширкат масъули Нозиржон Ёдгорийнинг маълум қилишича, жорий йил республика бўйлаб электрга чеклов ўтган йиллардагига нисбатан 40 кун эртароқ бекор қилинди.

Аснода электр таъминотидаги узилишлардан юрак олдириб қўйган тожикистонликлар бир томондан бундан буён доимий равишда электр билан таъминланиб туришдан суюнсалар-да, бошқа томондан электр пулини тўлай олмай қийналиб қолишдан чўчиётирлар.

Ўтган йил Тожикистон ҳукумати томонидан тасдиқланган электр энергиясига доир янги нархномага кўра, тожикистонликлар фойдаланган ҳам минг кВт/соат электр энергияси учун 90 сомоний ёки 20 АҚШ доллари тўлаши лозим.
XS
SM
MD
LG