Линклар

Обама ваъда қилинган қонунни имзолаш арафасида


АҚШ президенти Барак Обаманинг бугун соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолаши кутиляпти.

Ушбу ҳужжат якшанба куни АҚШ Конгресси тарафидан қабул қилинган эди.

Барак Обама бу ислоҳотни ўз президентлигининг устивор вазифаси қилиб белгилаган. Янги қонун лойиҳаси 30 миллион камбағал америкаликни соғлиқни сақлаш суғуртаси билан таъминлашни назарда тутади.

Бу қонуннинг АҚШда соғлиқни сақлаш соҳасида катталар учун 1965 йилдан бери илк бор қабул қилинган энг йирик ижтимоий ислоҳот лойиҳаси экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG