Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:54

Пекин Google қарорини нотўғри деб атади


Расмий Пекин Google ширкатининг Хитойдаги қидирув тизимини цензура қилишни ортиқ давом эттира олмаслиги ҳақидаги қарорини "мутлақо нотўғри" деб атади.

Ахборот бўйича Хитой давлат кенгаши расмийлари фикрича, Google ширкати ўзининг бундай қарори билан Хитой бозорига киришдан аввал ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган.

- Хитойга келган ҳар қандай хорижий ширкат маҳаллий қонунчиликка бўйсуниши керак. Google нинг эса ўз қонуниятлари бор ва қандай қарор бериш уни ўзини иши. Лекин хитойлик интернет фойдаланувчилари Googleнинг Хитойдан кетишидан жиддий афсусланмайдилар¸ деди хитойлик мутахассис Чен Яфэй.

Хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг электрон почта қутилари хакерлар ҳужумига учраши ортидан Google ширкати бу давлатда ортиқ фаолият юрита олмаслиги ҳақида баёнот тарқатган эди.

Ширкат вакилларига кўра, қидирув тизими хитойлик хакерлар ҳужумига учраган, бундан мақсад эса ҳуқуқ ҳимоячиларининг gmail даги ёзишмаларига кириш бўлган.
XS
SM
MD
LG