Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:59

Эркин микрофон - "Хива ҳокими Каримовга куëв бўлдими?"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Хоразмдаги Хива тумани ҳокими Гулнора Каримова билан ўта яқин алоқаси ҳақида гапириб¸ одамларни қўрқитмоқда¸ дейди хиваликлардан бири.

“Ҳокимнинг дастидан доооод!”

дейди Хоразм вилоятининг Хива туманидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз. Унинг айтишича, туман ҳокими президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан танишлиги ва сенатор бўлиб тайинланганини пеш қилиб, истаган ишини қилмоқда.

- Хива туманида жуда ҳам беспредел ишлар бўлаяпти. Хива туманига бир ҳоким келди. Ҳокимни ҳеч ким енгиб билмайди. Хоҳлаган ишини қилаяпти. Хоҳлаган фермердан ерини олаяпти¸ хоҳлаган фермерига ер бераяпти. Мажлис қилди мажлис.

Озодлик: Қаерда ва ким билан қилди?

- Хива туманида маст ҳолатда мажлис қилди. Шу мажлисда “Мен Гулнора Каримова билан алоқа қиламан. Мен Гулнора Каримова билан алоқа қилсам¸ менинг ўзим учун яхши¸ туманим учун яхши. Мана мен сенатор бўлдим” деб роса мақтанди. Алоқа қилса¸ президентнинг куëвида энди бу. Энди област ҳокими бўлиш учун у ëқ бу ëқдан ҳокимнинг нималарини ахтариб юрибди.

Озодлик: Исм-фамилияси нима?

- Оллоқулиев Даврон. Туманда ҳар кун 5-6 соат свет ўчади.

Озодлик: Сенаторнинг туманида свет ўчадими?

- Ҳа. Ҳар кун 5-6 соат. Хоҳлаган пайтида ëқади¸ хоҳлаган пайтида ўчиради.

Озодлик: Газ борми?

- Газ йўқ. Умуман газ деган нарса олти ойдан бери йўқ. Буни ҳеч ким ҳеч нарса қилиб билмайди. Хива туманига ҳеч қандай органни киргизмайди. Ўғлини 40 минг доллар билан юридическийга ўқишга киргизиб¸ республика прокуратурасидан катта прокурорга шогирд қилиб бериб шу прокурорнинг ҳамма обеспечениесини бу қилиб ўтирибди. Шунинг учун Хива туманига ҳеч ким кириб билмайди. Мана шундай шармандагарчилик. Президентимиз қаерга қараяпти? Мана қизининг номини шунча булғаб юрибди. “Мен Гулнора Каримова билан алоқа қиламан. Гулнора Каримова ҳар кун менинг ëнимда. Мана гостиницадамиз” деб гапириб¸ ҳаммани қўрқитиб¸ ўзича ўзбошимчалик қилиб юрибди¸ дейди хивалик суҳбатдошимиз.


“Ногирон эримни озод қилишса бўлмайдими?”

дейди Самарқанд шаҳридан қўнғироқ қилган аëл. Ҳизбут-Tаҳрирга алоқадорликда айбланиб 11 йилга қамалган эрининг қамоқдаги қийноқлар оқибатида юролмайдиган бўлиб қолганини айтади бу суҳбатдош.

- Хўжайиним қамалган. Ҳизбут-Таҳрир деб айбланиб қамалган. Ҳозирги вақтда ногирон бўлиб қолган. Навоийнинг Қизилтепасида ўтирибдилар.

Озодлик: Бориб кўраяпсизми?

- Ҳа¸ бориб кўриб турибман. Ҳар бир ярим ой¸ уч ойда бориб кўриб келаман. 11 йил бўлди. 16 феврал портлагандан кейин 4 мартда ушлаб кетган эдида.

Озодлик: Портлашда иштирок этганми?

- Йўқ¸ иштирок этмаган. Нотўғри айблов қўйиб 12 йил қамоқ жазоси берган. Ҳозир кечирим сўраган¸ нима қилган. Ҳозир ногиронлар аравачасида ўтирадилар. Шунда ҳам азоб беришади. Қўйиб юбориш нияти йўқда.

Озодлик: Қамоқхонада қийнашармикан?

- Қийнамайдими? Мен яқинда ўзим зонага бориб келдим. “Қамалди¸ мана шунча йил ўтирди. Энди ногирон бўлиб қолган. Уч-тўрт йилдан бери ногирон. Қўйиб юборишнинг иложи йўқми” дейманда.

Озодлик: Сиз ГУИНга¸ бошқа жойларга мурожаат қилдингизми?

- Бордим. “Бизларнинг ўлдириб юборишга ҳам қурбимиз етади” дейди. Тошкентнинг ГУИНида Шодиевми Қодировми борку. Ўша шундай деган эди.

Озодлик: Хўжайинингизнинг Ҳизбут-Таҳрирга қўшилиб¸ бирор жиноят қилганини билармидингиз? Конституцион тузумга тажовуз дейишади¸ бошқа дейишади.

- Фақат китоб ўқиган. Намозхонда. Ҳизбут-Таҳрирга энди китобларидан ўқиган.

Озодлик: Исмингизни айтасизми?

- Йўқ¸ исмим сирлигича тура қолсин¸ дейди самарқандлик аëл.


“Оқназаров Холмаматни кўрган борми?”

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан бўлган навбатдаги суҳбатдошимиз Бахтиёр, ҳамқишлоғи Оқназаров Холмаматнинг бундан 4 йил олдин Россияга ишлагани кетгани лекин шу пайтгача ундан ҳеч қандай хабар йўқлигини айтар экан, Россиядаги ватандошларга мурожаат қилиб, Холмаматни топишда ёрдам беришларини сўрайди.

- Бир йигит 2006 йилда Россияга кетган. Бедарак кетганда. Оқназаров Холмамат деган йигит. Қаëққа кетган¸ қандай кетган умуман хабар йўқ.

Озодлик: Қаердан у?

- Қашқадарë Чироқчидан. Бирга олиб кетган одами қочиб юрибди. Хуллас уни излаб топишнинг имкони йўқ. Россияга қочиб кетворган яна. Оқназаров Холмамат. 1958 йилда туғилган. Онаси бор 90 га кираяпти. Битта ўғли бор¸ қизлари бор. Қизларини эрга бераяпти¸ ўғлини уйлантираяпти. Ҳозир тўйга тайëргарлик. Отасидан дарак йўқ. Шуни Россияда ишлаëтган муҳожирларга ҳавола қилсангиз. Челябинск вилоятига кетган. Чиқсангиз¸ мабодо хабари чиқиб қоладими дейманда¸ дейди чироқчилик Бахтиëр.


“Кўзларида мунгли жоласи, 159 боласи….”

Озодликда ҳозирланаëтган “159 болалари” рукни тингловчи ва муштарийларимизда турли хил фикрлар уйғотмоқда. Жумладан Сирдарёдан қўнғироқ қилган шоир Ёғду "159 болалари"га атаб шеър ёзганини айтди.

Яйраб яшар шодмон бахтиëр¸
Ҳаромтомоқ тўнғиз боласи¸
Маҳзун ота дийдорига зор¸
Кўзларида мунгли жоласи¸
159 боласи.

Жондан ўтиб кетса гар жабр¸
Нишин санчар ҳатто болари¸
Алам ичра ўсмоқда ахир¸
Чинорларнинг ëш ниҳоллари.

Сабр қилинг тош девор қулар¸
Бузилгайдир зулм қалъаси¸
Ортингизда қоядай турар¸
159 боласи.

Сабр қилинг эрлар сараси¸
Сабр қилинг яна бир қадар¸
Узилмасин умид толаси¸
Остонада қучоғин очар¸
Болаларнинг мунис онаси.

Битар бир кун юракдаги дард¸
Кўкда янграр турналар саси¸
Баҳор яқин кўз ëшингни арт¸
159 боласи¸
Юсуф Жумаларнинг онаси.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG