Линклар

НАТО-Россия кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлади


Афғонистонда кўкнори етиштириш билан боғлиқ муаммолар НАТО-Россия кенгашининг 24 март куни бошланадиган элчилар даражасидаги учрашувида асосий масала бўлади.

Брюссел шаҳридаги мазкур учрашувда Россиянинг Наркотикларни назорат қилиш агентлиги раҳбари Виктор Иванов ҳам қатнашади.

Ивановнинг Афғонистонда тайёрланган наркотиклар Россия, Марказий Осиё ва Европа давлатларига қандай таҳдид экани ҳақида гапириши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG