Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:04

Покистон АҚШдан одамсиз учадиган учқичлар сўради


АҚШ ва Покистон ўртасида 24 март куни бошланиши режаланган юқори даражадаги музокаралардан олдин Покистон расмийлари АҚШдан одамсиз учадиган учқичлар ва жанговар вертолётлар беришни сўради.

Ал-Қойда гуруҳини йўқ қилиш ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишда Покистон АҚШнинг муҳим ҳамкори ҳисобланади.

Январ ойида Вашингтон Исломободга 12та одамсиз учадиган разведка самолёти беришга рози бўлган.

Бу гал Покистон АҚШ ҳарбийлари жанггариларга қарши қўллаётган, одамсиз парвоз қиладиган бомбардимончи учқичлар беришни сўради.

Айни пайтда АҚШнинг одамсиз учадиган учқичи Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош минтақасини сешанба куни бомбардимон қилгани оқибатида камида тўрт жанггари ўлди.
XS
SM
MD
LG