Линклар

Исломий ташкилот Афғонистон борасида Ғарбни огоҳлантирди


Ислом конференцияси ташкилоти Бош котиби Акмалиддин Эҳсонўғри Покистон пойтахти Исломободда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ғарб давлатлари Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишдан олдин пухта ўйлаб кўриши кераклигини айтди.

Унинг фикрича, хориж кучларини шошма-шошарлик билан олиб чиқиш Афғонистонда “Совет қўшинлари олиб чиқилганидан кейин юзага келган каби вазиятни юзага келтириши мумкин”.

1979 йилда Афғонистонга киритилган Совет қўшинлари 1989 йилда олиб чиқилганидан сўнг мамлакатда фуқаролар уруши бошланган.

АҚШ ўз қўшинларини 2011 йил ўртасида Афғонистондан олиб чиқа бошлашни режалаган.
XS
SM
MD
LG