Линклар

Россия ва Хитой Эронни Ғарбнинг таклифига кўндиришга уринди


Россия ва Хитой Теҳрон ҳукуматини уран ёнилғисини хорижда 20 фоизгача тўйинтириш ҳақидаги халқаро ҳамжамият таклифига рози бўлишга чақирди.

БМТдаги исми ошкор этилмаган ғарблик дипломатга асосланиб Ройтерс ахборот агентлигининг билдиришича, Москва ва Пекиннинг муштарак уриниши март ойи бошида бошланган.

Дипломатга кўра, Теҳрон ҳукумати Россия ва хитойлик дипломатларга ёнбосмаган.

Ўтган йил Теҳрон кам тўйинтирилган ўз урани янада бойитилиши учун уни хорижга жўнатиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият таклифини рад қилган.
XS
SM
MD
LG