Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:52

АҚШ президенти Исроил Бош вазирини қабул қилди


Барак Обама ва Бенямин Нетаняҳу ўртасида Оқ Уйдаги учрашув АҚШ-Исроил ўртасида дипломатик бўҳрон юзага келган пайтга тўғри келди.

Бўҳронга Исроил ҳукумати Қуддус шаҳрининг босиб олинган араблар яшайдиган ҳудудига яҳудийлар учун 1 минг 600та янги турар жой бинолари қуриш лойиҳасини эълон қилгани сабаб бўлди.

Бир ярим соат давом этган музокарадан сўнг анъанага мувофиқ икки давлат раҳбари бирга суратга тушиши учун журналистлар олдига чиқмади.

Оқ Уйга келишидан олдин АҚШ Конгресси аъзолари билан учрашган Нетаняҳу қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилишини талаб қилаётгани боис фаластинликлар билан тинчлик музокаралари яна бир йилга кечикиши мумкинлигини айтди.

Фаластинликлар Шарқий Қуддусни бўлажак Фаластин давлати пойтахти деб эълон қилишни режалаган.

Исроил эса Қуддус тўлиғича Исроилнинг пойтахти эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG