Линклар

logo-print

Новосибирскда ушланган шахс Ўзбекистонга топширилади


Ғарбий Сибир транспорт прокуратураси маълумотига кўра, Абакан-Москва йўналиши бўйича поездда кетаётган Ўзбекистон фуқароси Россия милицияси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Исми ошкор этилмаган бу шахс товламачилик учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувда бўлган.

Хабарда ушланган шахс Ўзбекистонда 11 миллион сўмдан ортиқ зарар келтиргани билдирлган.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси қўлга олинган шахс жавобгарликка тортилиши учун уни Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига топширишга қарор қилган.
XS
SM
MD
LG