Линклар

logo-print

“Алп Жамол” банкидаги аҳоли маблағи “Халқ банки”га ўтказилди


Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, бунга Ўзбекистон марказий банки 13 март куни банк қонунчилигини бузганлик учун “Алп Жамол” банкини ёпиш ҳақида чиқарган қарори сабаб бўлган.

“Алп Жамол” банки 1998 йилда бир гуруҳ тадбиркор томонидан таъсис этилган.

Жорий йил 1 январига қадар банкнинг активлари 118 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этган.

“Алп Жамол” банки 155 мингдан зиёд юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиб келган.
XS
SM
MD
LG