Линклар

logo-print

Швейцария Гуантанамо маҳбусларига бошпана берди


Швейцария ҳукумати АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасидан озод қилинган хитойлик икки уйғурга сиёсий бошпана берди.


Бу борада эълон қилинган баёнотда айтилишича, собиқ маҳбуслар сешанба куни Швейцарияга келтирилган.


Ўтган ой Швейцария ҳукумати Гуантанамода сақланаётган икки уйғурни қабул қилишини эълон қилгандан сўнг расмий Пекин Швейцарияни бу каби ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги алоқаларга салбий таъсир кўрсатишидан огоҳлантирди.


Жорий йил бошида Швейцария ҳукумати Гуантанамодаги ўзбек маҳбусларидан бирига ҳам бошпана берган эди.

XS
SM
MD
LG