Линклар

Вашингтонда АҚШ-Покистон музокаралари бўлиб ўтади


Вашингтонда АҚШ ва Покистон ўртасида ўзаро стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган музокаралар бўлиб ўтади.


Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший ва армия бош қўмондони¸ генерал Ашфоқ Каяний етакчилигидаги Покистон делегацияси АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва АҚШ ҳукуматининг бошқа юқори мартабали расмийлари билан сўзлашувлар олиб борадилар.


Икки кун давом этадиган сўзлашувларда асосан хавфсизлик масалалари ҳамда ядровий технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларининг муҳокама этилиши кутилмоқда.


-Ўзаро муносабатларимиз кундан кунга мустаҳкамланиб, тобора кенгайиб бормоқда. Шу вақтнинг ўзида Покистон учун нима муҳим экани ва унинг эҳтиёжини аниқлашга уринмоқдамиз. Биз нафақат Покистон балки минтақадаги бошқа давлатлар билан ҳам ҳамкорлигимизни кенгайтиришнинг янги имкониятларини ўрганиб чиқиш ниятидамиз¸ деди АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Филип Кроули.

XS
SM
MD
LG