Линклар

logo-print

Карзай Хитойга сафар қилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Хитой билан савдо-иқтисодий алоқалар ривожини муҳокама қилиш мақсадида Пекинга сафар қилди.


Бу ерда Ҳамид Карзай хитойлик ҳамкасби Ху Цзинтао билан музокаралар олиб боради.


Расмийларнинг билдиришича, президентлар учрашувидан сўнг икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид бир нечта келишув, жумладан, Афғонистон-Хитой ўртасидаги божхона тўловларини бекор қилишга оид шартнома имзоланади.


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан биргаликда Пекинга юқори мартабали расмийлар ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар сафар қилдилар.


Хабарларга кўра, Минераллар ва қазилмалар бўйича Афғонистон вазири Жузжон ва Маймана вилоятларида табиий газ конларини ўзлаштириш билан боғлиқ маълумотларни ўрганиб чиқмоқда. Айтилишича, афғон газ конларини ўзлаштириш борасида халқаро тендер ҳам эълон қилинган.


Хитой томони анчадан буён қўшни Туркманистонда газ конларини ўзлаштириш ишларини олиб бормоқда. Декабр ойида эса Туркманистонни Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитой билан боғловчи янги газ қувури ишга туширилган эди.

XS
SM
MD
LG