Линклар

logo-print

Обама-Нетаняҳу сўзлашуви натижасиз тугади


АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуни қабул қилди.


Обама ва Нетаняҳу ўртасидаги учрашув айни пайтда Вашингтон-Тел Авив ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг совуқлашган бир даврига тўғри келди.


Ўзаро алоқаларнинг совуқлашувига эса Исроил ҳукуматининг Қуддусда яҳудийлар учун 1 600та янги турар жой биноси қуриш лойиҳасини эълон қилгани сабаб бўлди.

Оқ уйда қарийиб икки соат давом этган музокарадан сўнг анъанага мувофиқ икки давлат раҳбари бирга суратга тушиши учун журналистлар олдига чиқмади. Учрашувдар сўнг ҳеч қандай расмий баёнот ҳам тарқатилмади.

Оқ уйга келишидан олдин АҚШ Конгресси аъзолари билан учрашган Нетаняҳу қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилишини талаб қилаётгани боис фаластинликлар билан тинчлик музокаралари яна бир йилга кечикиши мумкинлигини айтди.

Айни пайтда Исроил матбуоти тарқатган хабарга кўра, расмийлар Қуддус шарқида 20та янги хонадон қуришга оид яна бир режани маъқуллаган.


Фаластинликлар шарқий Қуддусни бўлажак Фаластин давлати пойтахти деб эълон қилишни режалаган. Исроил эса Қуддус тўлиғича Исроил пойтахти эканини таъкидлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG