Линклар

logo-print

"Лола инқилоби"га беш йўл тўлди


Қирғизистонда “Лола инқилоби”нинг беш йиллиги нишонланмоқда.


2005 йил Бишкекда бўлиб ўтган намойишлар ортидан президент Асқар Акаев ҳокимиятдан четлаштирилиб, унинг ўрнига мамлакатда коррупцияга қарши курашишга ва сиёсий ислоҳотлар амалга оширишга ваъда берган Қурмонбек Бакиев келган.


Бироқ кузатувчилар Қирғизистондаги вазиятнинг қалтис эканини таъкидламоқдалар. Янги йилдан буён Қирғизистонда коммунал хизмат ҳақлари кескин ошди, бир нечта мустақил газета ёпилиб, мухолифатчиларга нисбатан тазийиқлар кучайди. Мамлакат мухолифати Бакиевни коррупцияда ва авторитаризмда айблаб келмоқда.


Сешанба куни Бишкек ва Ўш шаҳрида Бакиев истеъфоси талаби билан ўтказилган намойиш чоғида бир неча шахс ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG