Линклар

logo-print

Карзай Хитой раҳбари билан учрашди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Хитой билан савдо-иқтисодий алоқалар ривожини муҳокама қилиш мақсадида Пекинга сафар қилди.


Бу ерда Ҳамид Карзай хитойлик ҳамкасби Ху Цзинтао билан музокаралар ўтказди.


Учрашув аввалида Хитой раҳбари Ҳамид Карзай билан учрашувда томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик мауммолар юзасидан фикр алмашиш ниятида эканини билдирди.


Расмийларнинг билдиришича, президентлар учрашувида ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалалар, минтақа хавфсизлиги ҳамда Хитой сармоясини Афғонистонга жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинган.


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан биргаликда Пекинга юқори мартабали расмийлар ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар сафар қилдилар.


Хабарларга кўра, Минераллар ва қазилмалар бўйича Афғонистон вазири Жузжон ва Маймана вилоятларида табиий газ конларини ўзлаштириш билан боғлиқ маълумотларни ўрганиб чиқмоқда. Айтилишича, афғон газ конларини ўзлаштириш борасида халқаро тендер ҳам эълон қилинган.


Хитой томони анчадан буён қўшни Туркманистонда газ конларини ўзлаштириш ишларини олиб бормоқда. Декабр ойида эса Туркманистонни Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитой билан боғловчи янги газ қувури ишга туширилган эди.

XS
SM
MD
LG