Линклар

Ироқда портлашлар ва намойишлар бўлиб ўтди


Бағдод яқинида ҳарбий постга уюштирилган ҳужум оқибатида хавфсизлик кучларининг беш ходими нобуд бўлди.


Ироқнинг Мосул шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бир киши нобуд бўлди, камида икки киши тан жароҳати олди.


Басра шаҳрида эса Бош вазир Нурий ал-Маликий тарафдорларининг норозилик акцияси бўлиб ўтди. Намойишчилар 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловида берилган овозларни қайта ҳисоблаб чиқишни талаб қилдилар.


Дастлабки маълумотларга кўра, Бош вазир Нурий ал-Маликий ва собиқ Бош вазир Ияд Алавий сиёсий блоклари деярли тенг овозларни қўлга киритган.


Айни пайтда ҳар иккала томон ҳам бир-бирини сайлов давомида овозларни сохталаштирганликда айблаб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG