Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:01

Google Хитой цензураси юзига тарсаки туширди


Google тарафдорлари унинг қарорини қўллаш мақсадида ширкат рекламаларини ҳам гулга буркамоқда.
Google тарафдорлари унинг қарорини қўллаш мақсадида ширкат рекламаларини ҳам гулга буркамоқда.

Интернетдаги энг йирик қидирув хизмати бўлмиш Google ширкатининг Хитойдаги қидирув сайтини ëпиш қарори Пекин ғазабини уйғотди. Google Хитой ҳукумати жорий қилган цензура туфайли ўз қидирув порталини Ҳонг Конгга кўчиришини эълон қилди.

Googleнинг бу қарори Хитойнинг интернет ширкатлари устидан ўрнатган цензурасига берилган илк кучли зарбадир.

Google Хитой махсус хизматлари томонидан элакдан ўтказиладиган қидирув тизимини ëпиб¸ ўрнига маъмурий жиҳатдан Хитойга қарашли бўлса-да¸ махсус қонунлар асосида бошқариладиган либерал Ҳонг Конгда филтрдан ўтказилмайдиган янги қидирув хизмати таклиф қилди.

Бундан буëғига хитойликлар¸ назарий жиҳатдан¸ Хитой ҳукумати тақиқлаган мавзуларга оид материалларни Googleдан топишлари мумкин. Аммо амалий жиҳатдан бу мумкин бўладими йўқми¸ буниси Хитой маъмурларининг Googleни қисман ëхуд тўлиқ тўсиш-тўсмасликларига боғлиқ.

Пекинда жойлашган Ғарб мухбирлари Хитой диссидентлари ëхуд Тибетдаги вазиятга оид материаллар Google қидирув тизимида топилаëтгани¸ аммо бу материалларни очиб бўлмаëтганини айтмоқдалар.

Googleнинг Европа бўйича матбуот вакили Билл Эчиксон Озодлик радиосига Google қарорига ширкатнинг январ ойида Хитойдан туриб уюштирилган кибер ҳужумга учрагани сабаб бўлганини айтади.

Хитойдаги қидирув порталини ëпиш қароримизнинг асосий сабаби ахлоқ билан боғлиқ¸ Google ортиқ бу цензурага тоқат қила олмай қолди¸ деб давом этади ширкат расмийси.

Биз январ ойидаëқ Хитойдаги цензуранинг биз учун муаммо эканини айтган эдик. Биз қидирув натижаларини цензура қиладиган режимда ишлай олмаслигимизни айтган эдик. Кеча биз ўз сўзимизда турдик ва цензурага учраëтган қидирувни тўхтатдик¸ дейди Google расмийси Билл Эчиксон.

Ширкат расмийси¸ Google 2006 йили Хитойда фаолият бошлаганида ҳам цензура муаммосидан огоҳ бўлгани¸ аммо бу муаммога бир ечим топиш ва Хитоу халқига имкон қадар кўпроқ ахборот етказиш ниятида мамлакатда фаолият бошлаганини қўшимча қилади.

Албатта¸ Хитой ҳукумати бизнинг сайтимизни блок қилиб қўйиши мумкин. Аммо бундай вазиятда биз учун ўз маънавий бурчимизни адо этиб¸ Хитойда бизнинг қидирув натижаларимизнинг цензура қилинишига тоқат қилмаслик муҳимдир. Хитой ҳукуматининг google.com.hk сайтини ўз буюк оловли девори билан тўсиб қўймаслигига умид қиламиз¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Google вакили.

АҚШ ширкатининг Хитойдаги цензурага қарши чиқиши халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан олқишланаëтган бир пайтда¸ у расмий Пекин ғазабига нишон бўлмоқда.

Хитой Давлат ахборот кенгашининг исми келтирилмаган расмийси Синхуа ахборот агентлигига Googleнинг қидирув тизимига қўйилган филтрни бекор қилишини ўта хато қарор дея баҳолади ва ширкат келтираëтган даъволарни асоссиз деб атади.

XS
SM
MD
LG