Линклар

logo-print

Нетаняҳунинг Вашингтонга сафари давом этмоқда


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу чоршанба куни Вашингтонда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел билан учрашди.

Бир кун олдин АҚШ президенти Барак Обама ва Бенямин Нетаняҳу ўртасида бўлиб ўтган учрашув афтидан натижасиз тугаган.

Оқ Уй расмийларига кўра Обама Нетаняҳудан АҚШ воситачилигида Исроил ва Фаластин ўртасида музокаралар ўтказиш учун ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чоралари кўришни сўраган.

АҚШ Шарқий Қуддусдаги Фаластин ерларига яҳудийлар учун янги турар жой бинолари қуриш ҳақидаги Исроилнинг режаси тинчлик жараёнига путур етказишини айтиб уни танқид қилган.
XS
SM
MD
LG