Линклар

Хитой Беларусга 1 миллиард доллар имтиёзли қарз беради


Хитой вице президенти Ши Цзинпин Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашув пайтида қарз “икки давлат келишиб олган лойиҳалар учун ишлатилишини” айтди.

2013 йилда Хитой президенти Ху Цзинтаонинг ўрнига асосий даъвогарлардан бири экани айтилаётган Ши бу ҳақда бошқа маълумот бермади.

Ўз навбатида Александр Лукашенко Хитой ширкатларига 50 миллиард долларлик Беларус иқтисодиётига кенгроқ йўл очишни таклиф қилди.

Беларус Хитойга кўп миқдорда ишқор сотади.
XS
SM
MD
LG