Линклар

logo-print

Евронинг долларга нисбатан қурби тушмоқда


Чоршанба куни евронинг қадри бир фоиздан кўпга пасайиб, 1 доллар 33 сентни ташкил қилди ва кейинги 10 ой давомида энг паст даражага тушди.

Бунга евро ҳудудига аъзо бўлган Грецияда ҳукуматининг улкан қарзга ботгани сабаб бўлди.

25 март куни Брюсселда бошланадиган Европа Иттифоқи раҳбарлари саммитида Грецияга қандай ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Европа давлатлари Грецияга молиявий ёрдам кўрсатиш керакми ёки Афина Халқаро валюта жамғармасидан қарз олиши керакми деган савол хусусида бахслашмоқда.
XS
SM
MD
LG