Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:07

Ҳизби Исломий “воситачи” бўлишга тайёр


Афғонистондаги асосий исёнчи гуруҳлардан бири Ҳизби Исломий агар Вашингтон ўз қўшинларини режадагидек келаси йил олиб чиқса, тинчлик ўрнатиш ва Толибон ҳаракати билан музокараларда “воситачи” бўлишга тайёр эканини билдирди.

Шу ҳафта Кобул расмийлари билан музокара олиб борган Гулбиддин Ҳикматёр бошчилигидаги Ҳизби Исломий гуруҳи вакиллари 15 банддан иборат тинчлик дастурини ҳукуматга тақдим қилди.

Унда июл ойидан бошлаб олти ой ичида хориж қўшинлари Афғонистондан буткул олиб чиқилиши талаб қилинган.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Гудбиддин Ҳикматёрнинг вакиллари билан сўзлашув бўлганини тан олди.

Айни пайтда АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистон толиблари раҳбарлари билан ярашиш учун вақт ҳали эрта эканини, чунки ҳарбий босим гуруҳни анча заифлаштириши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG