Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:13

Швейцария Гуантанамонинг икки уйғур маҳбусига бошпана берди


АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланган икки уйғур доимий яшаш учун Швейцарияга келди.

Исми ошкор этилмаган 45 ва 34 яшар ака-ука уйғурлар Хитой фуқароси бўлгани учун ўтган ой Пекин Швейцария ҳукуматининг қарори икки давлат муносабатларига путур етказиши “шубҳасиз эканини” билдирган.

“Икки уйғур бирон жиноят содир этганликда айбланмаган ёки АҚШ уларни қораламаган. Бугун улар яна эркин кишилар”, дейилади Швейцария ҳукумати баёнотида.

Маълумотларга кўра, Гуантанамо қамоғида 22 нафар уйғур сақланган.

Шу йил бошида Швейцария ҳукумати Гуантанамодаги ўзбек маҳбусига ҳам бошпана берган.
XS
SM
MD
LG