Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:17

АҚШ ва Россия тарихий келишувга эришди


АҚШ ва Россия ядровий қуролларни қисқартириш бўйича янги келишувга эришди.

Расмийлар шартнома икки ҳафта ичида, аниқроғи 8 апрел куни Чех Республикаси пойтахти Прагада имзоланишини айтди.

Узоқ масофага учадиган ядровий ракеталарни қисқартириш бўйича эришилган мазкур келишув 1991 йилда имзоланган ва ўтган йил декабрида муддати тугаган СТАРТ деб номланган Стратегик қуролларин қисқартириш шартномасининг ўрнини эгаллайди.

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Дмитрий Медведев ўтган йил июлида янги шартномада ядровий каллаклар сонини 1 минг 500тадан 1 минг 675тагача қисқартиришни назарда тутиши борасида келишиб олган.

Янги шартнома қонун кучига кириши учун уни АҚШ Сенати ва Россия Давлат Думаси тасдиқлаши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG