Линклар

logo-print

Tиббиёт расмийлари устидан назорат кучайди


Ўзбекистон ҳукумати мамлакат шифохоналари раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш соҳаси расмийларининг хорижга сафар қилишларини кучли назорат остига олган.

Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳининг билдиришича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ой ўрталарида бу ҳақда махсус фармойиш қабул қилган.

Мазкур ҳужжатга кўра, чет давлатларга иш юзасидан ёки шахсий мақсадда сафар қилмоқчи бўлган соғлиқни сақлаш соҳаси расмийлари камида 10 кун олдин Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири номига сафар мақсадлари ҳақидаги махсус аризани топшириши, агар хориж сафари давомида лекция ва маъруза ўқишни режалаган бўлса шу маъруза матнини ҳам аризага илова қилиши керак.

Янги фармойиш чет давлатларга сафар қиладиган соғлиқни сақлаш расмийларига хориждан қайтиб келганидан кейин сафар ҳақида тўлиқ ҳисоботни вазирликга топишириш мажбуриятини ҳам юклайди.

Бундай ҳисоботни топширмаганлар кейинги сафар чет элга чиқиш имконидан маҳрум этилиши мумкин.

Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳига кўра, жорий этилган мазкур чекловлар Ўзбекистон Конституцияси ва фуқаро эркинликлари ҳақидаги халқаро ҳужжатларга тамомила зиддир.
XS
SM
MD
LG