Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:47

Ëпилиш навбати тиббиёт сайтига келди


www.edoctor.uz сайти ҳозирча очиқ.
www.edoctor.uz сайти ҳозирча очиқ.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди қарори билан Ўзбекистондаги eDoctor.uz сайти ва унинг муҳаррири жаримага тортилди. Ëпилиш арафасида турган рус тилидаги мазкур сайтга ҳам порнографик мазмундаги материалларни тарқатиш айби қўйилмоқда.

edoctor.uz сайтининг эркак ва аëллар саломатлигига оид мақолаларда жинсий аъзоларни тилга олгани¸ Юнусобод суди қарори билан порнографик материал деб топилган.

Сайт асосочиси Ойбек Хўжаевга қарши жиноий иш бундан икки ойча аввал очилган ва бу ишда жабрланувчи сифатида яна Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг мониторинг маркази ариза топширган. Айни шу марказ таниқли сураткаш ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова суратлари ва ҳужжатли филмини ўзбек халқига нисбатан туҳмат ва ҳақорат дея¸ жиноий иш очишга асос бўлган ариза муаллифи ҳамдир.

Тиббий сайт бошида айланаëтган булутларни яқиндан кузатаëтган ўзбекистонлик блогер Евгений Скляревский¸ Юнусобод суди қароридан ҳайратга тушганини айтади.

- Бундай воқеаларнинг рўй бераётгани, тиббий атамалар туфайли сайтнинг ёпилиши озгина ғалатироқ. Суд қарори томонидан сайтнинг ёпилиши uzнетнинг ривожланиши учун яхшилик эмас. Бирданига суд қарори билан ёпиш ўрнига қандайдир тавсиялар бериб, у ёки бу мақолаларни қўймасликни маслаҳат бериш мумкин эди, дейди Евгений Скляревский.

“Тиббиёт ва фармацевтика портали” дея номланувчи мазкур интернет манзилида тиббиётга оид янгиликлар, Ўзбекистоннинг машҳур шифокорлари билан суҳбатлар, шифокорлар учун иш таклифлари ва яна кўплаб фойдали тиббий маълумотлар берилиб борилади.

Шу билан бирга порталнинг “Андрология” ва “Гинекология” бўлимларида берилган мақолаларда эркаклар ва аёллар жинсий органлари тиббий атама кўринишида ёзилган.

Айнан мана шу атамалар Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди қарорига кўра¸ порнографик материал деб топилган.

Ўзбекистонда жинсий аъзолар номи тиббий мақсадларда очиқ ишлатилгани учун жавобгарликка тортилиш ҳоллари илк бор учраëтгани йўқ.

Хусусан¸ 2009 йил охирида ЮНИСЕФ дастури доирасида ўзбекистонликларни ОИТС ва ОИТВ дан сақланишга ўргатиш мақсадида махсус қўлланма ëзган руҳшунос йигит Максим Попов ўз тавсиялари ëшларни ғайриижтимоий ҳаракатга ундайди¸ деб топилганидан сўнг¸ 7 йил озодликдан маҳрум этилди.

eDoctor.Uz сайти 2007 ва 2009 йиллардаги Ўзбекистон миллий интернет фестивалида “Тилла тақа” совринини қўлга киритган ва ҳозирга қадар мамлакатда муаммоларсиз фаолият юрғизиб келаëтган сайтлардан бири эди.

Ўзбекистон ҳукуматини интернетдаги сўз эркинлигини бўғувчилар рўйхатига қўйиб келаëтган халқаро гуруҳларга кўра¸ ҳозирда мамлакатда мухолифат гуруҳлари ҳамда мустақил манбаларга тегишли 200 дан ошиқ сайт тўлиғича тўсиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG