Линклар

Конгресс қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқади


АҚШ соғлиқни тизимини ислоҳ қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси Конгресс Намояндалар палатасига қайта муҳокама учун юборилмоқда.

Конгрессда кўчиликни ташкил этувчи демократлар намояндаси Жим Мэнлининг айтишича, республикачи конгрессменлар қонун лойиҳасидаги иккита техник ноаниқликни бартараф этишни талаб этишган.

Жаноб Мэнлига кўра, бу унча мураккаб иш эмас. Қонун лойиҳаси Конгресс вакилларининг қайта тасдиғидан ўтгач у Сенат тарафидан маъқулланиши ва АҚШ президенти Барак Обама тарафидан имзоланиши керак.

Ушбу қонун лойиҳаси республикачиларнинг кескин танқидига учрамоқда. Президент Барак Обама эса мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ўз ички сиёсатидаги устивор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG