Линклар

Обамани хак қилмоқчи бўлган хакер қўлга тушди


Франция полицияси АҚШ президенти Барак Обама ва бошқа таниқли шахсларнинг Интернетдаги Twitter микро-блогларини бузишга урингани гумонланаётган шахсни ҳибсга олган.

FBI изқуварлари бир ой аввал гумонланаётган бу шахс кетидан тушишган. Франция полицияси вакили Аделин Шампананинг билдиришича, исми ҳозирча сир тутилаётган хакер сешанба куни қўлга олинган.

- Пэй ду Дом шаҳарчасида яшайдиган 25 ёшли бу йигит техник усуллар билан Твиттер администраторлари паролларини аниқлаб, тармоқдаги бошқалар ҳисобларига кириш йўлларини кашф этгани маълум бўлди¸ деди Франция полицияси вакили.

Полицияга кўра, хаккер онлайнда "Hacker Croll" лақаби билан фаолият олиб борган ва Twitter ҳамда Googleда қайд этилган ўнлаб ҳисобларни ўз назоратига олган.

Хакерлик Францияда жиноят ҳисобланади ва бунинг учун икки йилгача бўлган қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG