Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:34

Эркин микрофон - Ўзбек матбуоти "сариққа чалинган"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бир пайтлар миллион нусхада чиққан Ўзбекистон адабиëти ва санъати газетаси бугун саноқли мингда чиқмоқда¸ мамлакатда олди-қочдини ëзувчи сариқ матбуотдан бошқаси қолмади¸ дейди Самарқанддан сим қоққанлардан бири.

Мусофирлик муаммоларидан толиққан муҳожирлар

25 март куни Озодликка қўнғироқ қилган илк суҳбатдошимиз, ҳозирда Туркияда меҳнат қилаётган ўзбек муҳожири Раҳматилла Ўзбекистон режимини қоралар экан, халқни мутеликдан қутулишга чақиради.

- Ўзбекистоннинг режимидан хафаман. Ўзбекистонда ҳақиқат йўқ. Свет¸ газ ҳеч нарса йўқ. Бу давлат нима қилаяпти ва нимага қараяпти? Каримовнинг “Мен жонимни ҳам бераман. Ўлишга ҳам тайëрман” деган гапларини эшитиб¸ мен жуда таъсирландим. Ўзбекистон ҳукуматининг тепасида ўтирганлар нима қилаяпти мен ҳайронман. Булар нима учун ишлаяпти? 10 йилгача¸ бу 100 фоиз гарантия¸ Ўзбекистон яхши бўлмайди. Режим ўзгариши учун ҳали кўп нарсалар бўлиши керак. Бизнинг бошимиздагилар кетиши керак. Яхши инсонлар келишига ҳам ишонч йўқ. У системани ўзгартириш учун ҳали кўп вақт керак. Ўзбекистон системаси жуда чарчаган. Ҳамма айбни Каримовга ағдарсак тўғри келмайди. Каримовнинг катта айблари ҳам бор. Халқимизнинг ҳам айби бор. Халқимиз ҳам “Менга ҳеч ким тош отмаса бўлди” деб ҳаëтини кечириб кетаяпти. Халқ тўлқиндир¸ халқ денгиздир дейди. Халқ оëқланса¸ бир гаплар бўлиши мумкин¸ дейди Раҳматилла.

Навбатдаги суҳбатдошимиз ҳам меҳнат муҳожири. Хоразмнинг Ҳазорасп туманидан Россияга келиб мардикорлик қилаётган Баҳодирга кўра, кейинги пайтда Россиядан депортация қилинаётган ўзбекистонликлар сони ошиб бораяпти.

Баҳодир: Ўзбекистондан келаëтган айрим болалар депорт бўлиб кетаяпти.

Озодлик: Нимага?

Баҳодир: Масалан¸ документ қилиш масаласи катта проблема. Топган пули документга кетади. Ейишига етмай қолади.

Озодлик: Қайси ҳужжатларни назарда тутаяпсиз?

Баҳодир: Разрешение на работу¸ бирор жойга кириб ишлаш масаласи. Ўзбекистонда ишлаб ойлик олаëтганларнинг энг кўпи 100 минг олади. Камбағал камбағаллик билан қолаяпти. Бундан 15-20 йил олдин Россия пайти унақа нарса бўлгани йўқ эди.

Озодлик: Сизда ҳам ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат йўқми?

Баҳодир: Менинг пропискам ва разрешение на работам бор.

Озодлик: Ўзбекистондан келадиган бошқа йигитларда йўқ демоқчисиз?

Баҳодир: Прописка бор¸ разрешение на работу йўқ. Ишлашга рухсат оламан деса¸ квота йўқ дейди¸ бошқа дейди. Проблема катта бўлиб кетади. Кўплари русчани билмайди. Кўплари бу ерда қонунни кам билади.

Озодлик: Демак¸ улар қонунни ва ҳуқуқларини яхши билмасликлари туфайли ноқулай аҳволга тушиб қолишаяпти.

- Менинг айтаëтганим шу. Ҳозир 7-8 миллион аҳоли Россияда¸ бошқа жойларда ишлаяпти. Шундан 2-3 миллиони ишсиз¸ бошқа. Проблема билан депорт бўлиб кетаяпти. Ўзим русчани биламан. Қолганлар билмайди. Шуларга ичим ачиганидан телефон қилдимда¸ дейди Баҳодир.


Ўзбекистонда жиддий матбуот ўлди

Самарқанддан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз бугунги кунда ўзбек матбуоти оқсаётгани, жиддий нашрлар ҳам сариқ матбуот сингари фақат олди-қочдилар ҳақида ёзаётганидан шикоят қилади.

- Республикада олдин Ўзбекистон адабиëти ва санъати деган газета бор эди. Миллион тиражда чиқар эди. Ҳозир шу 4000 ми¸ 7000 ми тиражда чиқади.

Озодлик: Сиз ўзингиз газета ўқийсизми?

- Ҳа¸ ўқийман. “Ҳуррият”¸ “Моҳият” газеталарини олиб тураман.

Озодлик: Шу газеталарда кўтарилаëтган мавзулар сизни қониқтирадими?

- Йўқ¸ қониқтирмайди. Ўша газеталарда бирор бир савияли мақола йўқ. Сариқ матбуотга ўхшаб олди-қочди. Олдин шоир ва ëзувчиларимиз¸ масалан Миразиз Аъзам¸ Карим Баҳрий¸ Орол муаммоси ва бошқа муаммолар кўтарилар эди. Ўзбекистон адабиëти ва санъати газетаси 1985-1991 йилларда халқ минбарига айланган эди¸ дейди самарқандлик суҳбатдошимиз.


Собиқ божхоначи қонунсизликдан арз қилади

Қаршилик Бахтиёр Ҳақбердиев собиқ божхона ходими. Қашқадарё вилоят Божхона бошқармасида бош нозир вазифасида ишлаган Бахтиёр Ҳақбердиев пора олганликда айбланиб 1, 5 йил қамоқ жазосини ҳам ўтаб чиққан.

Бахтиёр аканинг ҳам "Эркин микрофон"га айтар сўзлари бор экан:

- Мени подстава қилиб қамади. Мен қамалиб чиқдим. Менинг уйимга тинтувга келаяптида¸ уч блок сигарет¸ 40 минг сўм пул¸ икки дона туркман миллий гилами и 102 долларни олиб кетаяпти. Қонунга биноан у нарсаларни олишга умуман ҳаққи йўқ. Мана қўлимда қарори бор. Қонунда ëзилган. Қонунлар ëд бўлиб кетган. Мана Жиноят-процессуал кодексининг 159-модда 6-бандида “Тинтув чоғида бу хусус ва қарорда кўрсатилган нарса ва ҳужжатлар қидирилади ва олинади” деб кўрсатилган. Менга берилган қарорида менинг уйимдан булар подстава қилиб балиқ ва оқ салафан деган. Менинг уйимдан ҳатто ўзбек миллий сўмигача олиб кетган. Бу 2003 йил бўлган. Мана энди мен ëзмаган ташкилот қолмади. Президентга ëзаман¸ Рашид Қодировга ëзаман¸ Светлана Ортиқовага ëзаман. Менинг аризаларим уларга етиб бормаяпти. Менинг аризамни етиштиришадида яна вилоятга жўнатишади. Менинг аризаларим Иноятовга ҳам¸ Қодировга ҳам етиб бормайди. Канцелярия қабул қиладида¸ яна орқага жўнатади. Мен Ўзбекистонда миллий қонунчилигимизга биноан ҳамма жойга ëзаман. Бирорта одам ҳозиргача менинг аризамга жавоб бера олмайди. Ўнлаб хатимни қабул қилиб олди¸ жавоб беришни билмайди. Ўзбекистон республикаси Конституциясининг 35-моддаси 2-бандига биноан менинг аризамга бир ойнинг ичида жавоб бериши керак. Ўзбекистон республикасининг Фуқаролик тўғрисида кодекси бор. Фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонуннинг 2-бандига биноан 15 кун ичида¸ агар чўзиладиган бўлса¸ бир ойдан ўтмаслиги керак. Менинг аризамга сувга тушгандай жим бўлиб¸ булар жавоб бермайди¸ дейди Бахтиëр Ҳақбердиев.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG