Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:34

Россия армиясининг икки зобити жазоланди


Россиядаги ҳарбий трибунал армиянинг икки зобитини 2008 йил август ойида Грузия ва Россия ўртасида бўлиб ўтган урушда рақиб томон, яъни, Грузия фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топди.

Шимолий Кавказ ҳарбий трибунали ўз интернет сайтида подполковниклар Марлен Богданов ва Хвичи Имерлишвили 15 ва 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани билдирилган.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, икки зобит 2007 йилда Грузия разведкаси хизматига ёлланган.

Грузия улар яширинча берган маълумотлар асосида Жанубий Осетияни ҳарбий куч билан қайта ўз назоратига олишга уринган.
XS
SM
MD
LG