Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:39

БМТ расмийси афғон жанггари гуруҳи вакиллари билан учрашди


БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Стаффан де Мистура Ҳизби Исломий жанггари гуруҳи вакиллари билан сўзлашув олиб борди.

Гулбиддин Ҳикматёр бошчилигидаги бу гуруҳ Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро кучларга қарши қуролли кураш олиб бораётган асосий гуруҳлардан бири ҳисобланади.

БМТ эълон қилган баёнотда Мистура Афғонистонда тинчлик қарор топтиришда афғонлараро диалог муҳим эканини таъкидлагани билдирилган.

Ҳизби Исломий делегацияси шу ҳафта бошида Кобулда Афғонистон ҳукумати расмийлари билан ҳам музокара олиб борган эди.
XS
SM
MD
LG