Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:23

Қирғиз сиёсатчиси мустақил газета идорасига ҳужум қилди


Қирғизистондаги мустақил “Учур” номли газета бош мухаррири Асланбек Сартбаев Озодликка “Жоомарт” ҳаракати раҳбари Нурлан Мотуев газетанинг Бишкек шаҳридаги идорасига бостириб кириб тўртта компютерни чил-парчин қилганини айтди.

Газета идорасига бостириб кирганини тан олган Мотуев Озодликка фақат иккита компютерни ишдан чиқарганини иддао қилди.

У ўз ҳаракатини газета анча вақтдан бери унга туҳмат ва ҳақорат қилиб келгани билан изоҳлади.

Бишкек милицияси воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG