Линклар

logo-print

Туркманистон сунъий кўл барпо этиш ҳаракатида


Туркманбоши шаҳрида Туркманистоннинг Қора қум чўлида сунъий кўл яратиш мавзуига бағишланган халқаро анжуман 24 март куни иш бошлади.

Анжуманда қатнашаётган олимлар ва мутахассислар 2 кун давомида сунъий кўл минтақанинг эко-тизимига қандай таъсир этиши мумкинлигини бахолайди.

Сув бўйича қирғизистонлик мутахассис Қайрат Молдашев Озодликка сув муаммосини ҳал қилиш йўлидаги Туркманистон ҳукуматининг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди.

Айни пайтда Молдашев табиий оқимдан сув олиш бутун минтақага салбий таъсир этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

2000 йилда ўша пайтдаги Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов 2 минг квадрат километр майдонда “Олтин аср” деб номланган сунъий кўл барпо этиш лойиҳасини эълон қилган эди.

Аммо Ниёзов 2006 йилда оламдан ўтди.
XS
SM
MD
LG