Линклар

Роғун ГЭСи лойиҳаси экспертизасини Жаҳон банки назорат қилади


Жаҳон банки Тожикистоннинг Рогун ГЭСи қурилишида банкнинг иштирок этиши бу лойиҳанинг техник, экологик ва ижтимоий жиҳатлари бўйича ўтказиладиган экспертиза натижасига боғлиқ эканини билдирди.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице президенти Филипп Ле Уэйру Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган мактубида Роғунда олиб борилаётган ишларни бахолаш ва мониторинг ўтказиш мақсадида Жаҳон банки 20 – 27 апрел кунлари Тожикистонга ўзининг юқори даражадаги техник миссиясини жўнатиши билдирилган.

Бу делегация тўғонлар бўйича Жаҳон банкининг юқори малакали экспертлари ва сув лойиҳалари бўйича катта мутахассисларидан иборат бўлади.
XS
SM
MD
LG