Линклар

Сурхондарёда ҳукумат рухсати билан норозилик намойиши ўтказилди


Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакили айтганига асосланиб РИА Новости ахборот агентлигининг билдиришича, 25 март куни ўзаро чегара ҳудудида бўлиб ўтган норозилик йиғилишида қатнашган қарийиб 1 200 киши Тожикистоннинг “Талко” алюмин заводида ишлаб чиқариш кенгайтирилишига норозилик билдирган.

Йиғилишда тожик алюмин заводи атроф-муҳитга чиқараётган зарарли моддаларнинг 580 минг аҳоли истиқомат қиладиган Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Денов ва бошқа туманларида одамлар саломатлиги ва экологик вазиятга салбий таъсир этаётгани айтилган ва бу муаммога эътибор қаратиш талаб қилинган.
XS
SM
MD
LG