Линклар

Бухорода Высоцкий ижоди ҳақида филм олинди


Бухорода таниқли рус қўшиқчиси Владимир Высоцкий ижоди ҳақида филм суратга олинди.

"Правда Востока" нашрининг хабар қилишича, Владимир Высоцкий ҳаёти ва унинг Ўзбекистонга қилган гастролини акс эттирувчи филмни суратга олиш жараёни куни-кеча ниҳоясига етказилган. Филмдаги бош ролни россиялик таниқли актёр Сергей Безруков ўйнаган.

Владимир Высоцкий ўғли ва айни пайтда сценарий муаллифи бўлган Никита Высоцкийнинг айтишича, “Қора одам” деб номланган филм тўрт қисмдан иборат бўлиб, уни 2010 йилнинг 25 июлида катта экранга чиқариш режаланган. Айнан шу куни таниқли қўшиқчининг вафот этганига 30 йил тўлади.

XS
SM
MD
LG