Линклар

Ироқда сайлов натижалари эълон қилинади


Ироқ Марказий сайлов комиссиясининг 7 март куни ўтказилган парламент сайловлари якуний натижаларини эълон қилиши кутилмоқда.

Сайлов комиссияси матбуот вакили Муҳаммад ал-Амжаднинг айтишича, сайлов якуний натижалари Тошкент вақти билан 18:00 дан бошлаб 20:00га қадар эълон қилинади.

Бундан бир оз аввал мамлакат Ички ишлар вазири Жавад ал-Боланий хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни рўкач қилиб, сайлов комиссиясидан натижаларни эълон қилишни кечиктиришни сўраган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, шу кунгача овозларнинг қарийиб 95 фоизи санаб бўлинган. Айтилишича, амалдаги Бош вазир Нурий ал-Маликий сиёсий блоки собиқ Бош вазири Ияд Алавий сиёсий гуруҳи билан деярли тенг овоз тўплашга муяссар бўлган.

XS
SM
MD
LG