Линклар

Исроил ўз позициясини ўзгартирмаяпти


Исроил ҳукумати шарқий Қуддус борасидаги позициясини ўзгартирмаслиги хусусида баёнот тарқатди.

Мазкур баёнот Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг Вашингтонга қилган сафари ортидан янгради.

Нетаняҳу Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиб¸ Яқин Шарқ тинчлик жараёнини қайта бошлаш истиқболлари ҳамда Қуддусда қурилиш ишлари бошлашга оид Исроил режасини муҳокама қилди. Бироқ Вашингтон сўзлашувлари натижасиз якунланди.

АҚШ ҳамда Яқин Шарқ тўртлиги иштирокчилари БМТ, ЕИ ва Россия Исроил режасига қарши чиқиб келмоқда. Исроил томони эса янги турар жой биноларини қуриш режасидан воз кечмаслигини таъкидлаб келмоқда.



XS
SM
MD
LG