Линклар

Ўзбекистон учқичлари Милан¸ Мадрид ва Женевага учади


28 мартдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Милан, Тошкент-Мадрид-Женева-Тошкент йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри парвозлар амалга ошира бошлайди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг расмий сайтида эълон қилинди. 15 июлдан бошлаб эса Тошкент-Хабаровск ҳамда жорий йилнинг иккинчи ярмидан Тошкент-Калининград йўналишлари бўйича ҳам янги парвозлар амалга оширила бошланади.

Июн ойидан бошлаб эса Нью-Йорк ва Киевга амалга оширилаётган парвозлар кўламини ошириш режаланган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси, шунингдек, ички ҳамда халқаро йўналишларда парвоз қилаётган учқичларни кўпроқ йўловчи оладиган лайнерлар билан алмаштириш ниятида.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўғич қизи Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ идораларидаги доимий вакили ҳамда Европа иттифоқининг жорий раиси Испаниядаги Ўзбекистон элчиси лавозимида ишлайди ва кузатувчилар Европани боғловчи янги парвозларнинг элчи хонимга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилганини тахмин қилмоқдалар.



XS
SM
MD
LG