Линклар

Эрон яна танқидга учради


БМТ қошидаги Телекоммуникациялар бўйича махсус агентлик (ITU) Эронни хориж ахборот агенликларининг сунъий йўлдош орқали узатилаётган дастурларини бўғмасликка чақирди.

БМТ агентлиги Эронни бу каби ҳаракатларда тўғридан-тўғри айбламаган бўлса-да, расмийларнинг таъкидича, тўлқинларни бўғиш манбаи айнан Эрон ҳудудида жойлашган.

Бундан бир оз аввал АҚШ, ЕИ ва бир қатор халқаро ташкилотлар Эрон ҳукуматининг хориж ахборот агентликлари дастурларини бўғиш каби ҳаракатларини кескин қоралаган эди.

Айтилишича, асосан BBC ва Америка овозининг форс тилидаги дастурлари учун Эронда сунъий тўсиқлар яратилмоқда.

XS
SM
MD
LG