Линклар

logo-print

Эркин микрофон - "Ўзбекистон халқи демократияга тайëр эмас!"

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дейиш билан Каримовнинг севимли гапини такрорлайди Москвадаги меҳнат муҳожирларидан бири.

“Ўзбекистон келажаги нима бўлади?”

Москвадан қўнғироқ қилган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Маматмурод Ислом Каримовнинг президентлик лавозимидаги 20 йиллик фаолиятини таҳлил қилар экан, бу муддат ичида мамлакатда ҳур фикрловчи одамлар жуда кам қолгани, аксар халқнинг яна қуллик ва амрга сўзсиз бўйсуниш дардига мубтало этилганини таъкидлайди:

- Мен ўйлайманки¸ ҳали Ўзбекистоннинг халқи демократияга тайëр эмас. Чунки Ўзбекистонда олдиндан вакуум бўлиб келган. Вакуумни тўлдиришда¸ бир томондан¸ светский обшество бўлиши ҳали халқ тайëр эмас. Асосий халқ қишлоқда яшайди. Ўзбекистон аграр мамлакат. Иккинчидан¸ радикал ислом кириш эҳтимоли жуда хатарли. Бу нарса бор. Бу нарсани рад этиб бўлмайди. Асосий халқ информация кам олади. Ëшларда китоб ўқиш жуда камайиб кетган. Интеллектуал даража жуда ҳам паст. Демоқчиманки¸ Ўзбекистонда ўрисларнинг гапи бор¸ из двух злов выбирается самое меньшее деган. Менинг тушунишимча¸ бугунги кунда президентга алтернатив йўқ. Чунки оппозиция заиф¸ бўш. Курашда ўзбек халқи қўрқоқроқми ëки Худога шукур дейдиган одат борми¸ шунинг учун ўзбекларнинг асосий қисми демократияга ҳаракат ҳам қилмайди. Одамлар ўрганиб қолган¸ каттанинг гапи гап бўлиб қолган. Шунинг таъсири ҳам бўлиши мумкин. Андижондаги воқеалар ҳам жуда даҳшатли¸ жуда ëмон бостирилди. Он преступник. Однозначно. Масалан¸ менинг ҳам бизнесим бўлган. Мени синдиришди. Тан олдим. Кураша олмадим. Қочиб келдим бу ëққа¸ дейди Маматмурод.


“Пайғамбар суратини чизиш мумкин эмас”

Бишкеклик Саид, Душанбедаги бир кўргазмада мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи вассаллам)нинг сурати намойиш этилганидан ғазабга тушганлигини айтади:

- Ассалому алайкум Озодлик радиоси ва унигн тингловчилари. Кеча мен уйда ўтириб К+ телаканалини кўрдим. К+ Ўрта Осиë ҳақида хабар берадиган русийзабон телеканал. Душанбе ҳақида хабар кетди. Кўргазмалардан бирида бир портретга кўзим тушиб қолди. Бу кўргазма аслида Шарқ мусаввирлари¸ уларнинг асарлари ҳақида. Диққатимни тортган нарса¸ пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) нинг суратлари бўлиб қолди. Бу ерда қандай тасвирланган десангиз¸ пайғамбаримиз (с.а.в) Исро меърожига чиққан пайтларида фаришталар билан бирга чиққанлар. Жаброил алайҳиссалом билан. Шу нарса тасвирланган. Бу суратни мен биринчи марта 1990-1991 йилларда Ўзбекистонда “Фан ва турмуш” журналида кўрган эдим. Буни биз мусулмонлар қатори қандай қабул қиламиз? Карикатура қатори қабул қиламиз бу нарсани. Чунки пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) нинг суратларини чизиш мумкин эмас. Исломда пайғамбар алайҳиссаломнинг расмлари бу ëқда турсин ҳатто оддий ҳайвоннинг суратини чизиш мумкинми ëки мумкин эмасми¸ ихтилофли масала. Пайғамбарнинг фаришталар билан чиқиб кетаëтганининг суратини чизиш исломга нолойиқ нарса. Шунинг учун мен Тожикистон ва Ўзбекистон диний идорасини шариат томонидан баҳолашга чақирадим. Мусулмон қатори ўз фикримни билдирдим. Раҳмат¸ дейди Саид.


“Ислом Каримовдан илтимосим бор”

Сўғд вилоятининг Исфара туманида яшовчи, 10 синф ўқувчиси Умаржон ўзбекистон чегарачилари томонидан ушлаб кетилганлиги ва у ерда кўрган азобларини айтиб берди:

Умаржон: Пастимиз Шўрсув. Ўзбекистон бнилан чегарадош. Шу ерни бекитганига анча бўлди. Каримов умуман ҳамма жойларини бекитиб ташладида. Бу томондан Равот¸ ҳамма жойни бекитиб ташлади. Биз ҳам бир куни туя кўргани тушдик. Қишлоғимиздан биттаси олиб келган экан. Ўшани кўргани тушсак¸ Тожикистон чегарасидан жиндай пастроққами баландроққами тушиб қолибмиз. Шу ерда ушлаб кетиб олиб бориб қанча қийнади. Яйпанга олиб бориб¸ Шўрсувга олиб бориб¸ Ўзбекистондаги аҳволни қаранг. Болаларнинг детский қамоқхонаси бор экан. Болаларни таëқ билан уради. Ҳалиги бечора болалар қалтираб зўрға кун кечираяптида. Каримов қачон очаркан бу йўлларни? Очамиз¸ дейди¸ очмайди. Йўллар фақат берк.

Озодлик: Сизларда Исфара ва Ровот ўртасида ўтиб келиш ҳуқуқи борку?

Умаржон: Йўқ¸ у ер ҳам бекилиб кетган. Занжирбанд қилиб¸ ўтсанг отаман¸ деб турибди.

Озодлик: Демак¸ қонуний ўтиш мумкин бўлган чегара пунктлари ҳам ëпилган-а?

Умаржон: Ҳозир ҳамма жой ëпилган.

Озодлик: Ўзбекистонда танишлар¸ қариндошлар кўпми?

- Энам¸ опа-укалар¸ энди ўша ерда бор экан¸ неча йилдан бери бораман деб бора олмайдилар¸ дейди Умаржон.

Умаржонннинг айтишича, уларнинг қишлоғи Лаккондан ўнга яқин одамлар Ўзбекистон томони кўмган миналардан жабр кўрган:

Умаржон: Ўзбекистон ўзининг территориясидан ташқари Тожикистон территориясидан ўзини сим тўр билан ажратиб олиб¸ Тожикистон территориясига миналар қўйилган.

Озодлик: Миналардан қанча одам вафот этган?

Умаржон: Селсоветда рўйхат қилиб ëзиб қўйилган эди. Энди қишда мажбур бўлиб ўтинга борадида. Қанчаси ўлиб кетди ўтинга бориб. Болалари отасиз қолдида. Кўп эркаклар ўлди. Аëллар ўлгани йўқ.

Озодлик: Ўзбекистон у жойларни террорчилар ўтиши мумкин¸ деган хавфнинг олдини олиш учун миналаштирган. Мана сиз шу қишлоқда яшайсиз. Шу ерда бирор террорчи ўтганми ëки қўлга тушганми?

- Бу ердан ҳеч қандай террорчи ўтгани йўқ. Бу ерда уруш ҳам бўлгани йўқ. Фақат халқни қийнадида. Ëн қўшним ҳам шундай бўлдида. Ўтинга борган экан болалари билан. Энди ўтинни бойлаб кетаман деб турган пайтда шундай босган экан портлабди. Умри бор экан ҳали. Болницадан тез ëрдам чақириб тузалдида оëғи¸ дейди Умаржон.


“Менинг ҳам ўз ватанимда ишлаш орзум бор!”

Москвадан қўнғироқ қилган Фарҳод, уч йилдан буён уйига боролмаётгани, онасини соғинганини айтар экан, Ўзбекистондаги бугунги вазиятга ўз муносабатини билдиради.

Фарҳод: Ўзбекистонда иш йўқлигидан шу ерга келиб ишлаб юрибмизда энди.

Озодлик: Қанча бўлди келганингизга?

Фарҳод: Учинчи йил кетаяпти.

Озодлик: Уйга бориб келдингизми?

Фарҳод: Йўқ¸ уч йил бўлди борганим йўқ.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

Фарҳод: 26.

Озодлик: Нима иш қиласизлар?

Фарҳод: Магазинда бир фирма бўйича ишлаймиз. Энди Ўзбекистонда қачон аҳвол яхши бўлади? Шунча завод ва фабрикалар бор. Иш топилмайди. Ким катта бўлса¸ ўзиникини олиб бориб тиқади. Ўзбекистонда яшаб мусофирдай юрасизда. Иш йўқ¸ қийинчилик. Бегуноҳ кишиларни¸ ҳақиқатни айтганларни қамаяптида. Хайрулла Ҳамидов ҳақиқатни гапирардику. Ўшани қамаб қўйибди. Уни озод қилишнинг иложи йўқми?

Озодлик: Кўпчиликмисизлар у ерда?

Фарҳод: Мен бу ерда бир ўзим. Қолган ҳаммаси тожикистонликлар. Бир-иккита ўзбек қизлари бор. Улар ҳам Фарғона¸ Андижон томонлардан. Ўзбек қизлари ҳам ўзимизда ишласа¸ дейманда. Қизлар ҳам бу ерга келиб Ўзбекистоннинг номини булғаб расвосини чиқараяпти.

Озодлик: Қандай?

Фарҳод: Масалан карми¸ кўрми¸ чолми ўша билан юриб кетаяптида. Фоҳишалик билан шуғулланадиган қизлар кўпайиб қолдида. 10 тадан икки-учтаси яхши бўлса¸ қолганларнинг ҳаммасининг оëғи бузуқ. Шунақа бир йўл қилиш керакки¸ 25 ëшдан ошмаганларни чиқармаслик йўлини қилиш керак. Юбормаслик керак. Билет ҳам сотмаслик керак. Умуман яхшимас. Буни ота-онаси биладими ëки йўқми. Уйга пул ҳам жўнатадию¸ лекин ота-онаси билмайди. Яна бир илтимос. Озодбекнинг онажон деган ашуласини қўйиб берсангизлар. Фақат Озодбекмас¸ яхши онажон қўшиғидан битта эшитсак дейман.

Озодлик: Онангизни соғиндингизми дейман.

Фарҳод: Албатта.

Озодлик: Уч йил кўрмаганингизга нима деяпти онангиз? Келгин деяптими?

Фарҳод:
Кел дейди. Худо хоҳласа бу йил борамиз.

Озодлик: Келин ҳам топиб қўйгандир?

Фарҳод:
Келин бор¸ тайëр.

Озодлик: Борасизда гумбира-гумбир тўй.

- Худо хоҳласа¸ дейди Фарҳод.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG