Линклар

АҚШ-Россия шартномаси 8 апрел куни имзоланади


Стратегик қуроллар сонини камайтиришга оид АҚШ ва Россия ўртасидаги янги келишув 8 апрел куни Прага шаҳрида имзоланади.

Бу ҳақда ҳар иккала давлат президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведев бугун ўтказган ўзаро телефон мулоқоти чоғида келишиб олдилар.

Россия ва АҚШ эҳтиёрида бўлган стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган СТАРТ-1 битимининг амал қилиш муддати 5 декабр куни тугади. Москва ва Вашингтон мазкур масала юзасидан бир неча ойдан буён музокалар ўтказиб келаётган эди.


XS
SM
MD
LG