Линклар

logo-print

Ливияда Араб лигаси саммити бўлиб ўтмоқда


Ливияда Араб давлатлари лигасининг икки кунлик саммити иш бошлади.

Фаластин ва Исроил ўртасидаги тинчлик музокараларини қайта бошлаш масаласи ушбу саммит диққат марказида бўлади.

Саммит арафасида Араб лигаси Бош котиби Амир Муса Исроил ҳукумати шарқий Қуддусда яҳудийлар учун 1600та янги хонадон қуриш режасидан воз кечган тақдирдагина томонлар ўртасидаги тинчлик музокараларининг қайта давом эттирилиши мумкинлигини таъкидлади.
Исроил томони ўз режасидан воз кечмаслигини билдириб келмоқда.

Айни пайтда Исроил ҳарбий танклари Ғазода олиб борилган махсус амалиётларни ниҳоясига етказиб, шанба куни Фаластин ҳудудларини тарк қилди.

Чегарада рўй берган отишмада икки яҳудий аскар нобуд бўлгандан сўнг, Исроил қўшинлари амалиёт ўтказиш мақсадида Ғазога бостириб кирган эди.

XS
SM
MD
LG