Линклар

logo-print

Каримов апрелда Москвага боради


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов апрел ойида Россияга сафар қилади.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот бўйича департаменти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, жума куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин КХШТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг норасмий саммитида иштирок этиш мақсадида Москвага борган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бахтиёр Исломов билан учрашган.

-Томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатларидаги долзарб мавзулар ҳамда Марказий Осиёдаги вазиятга оид масалаларни муҳокама қилдилар. Расмийлар, бундан ташқари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг апрел ойида Россияга амалга оширадиган сафарининг кун тартиби ва унга тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашдилар,- дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот бўйича департаменти хабарида.
XS
SM
MD
LG