Линклар

Сеул ҳарбий кеманинг чўкиши сабабларини ўрганмоқда


Жанубий Корея ҳукумати мамлакат ҳарбий кемасининг жума куни Сариқ денгизда чўкиб кетиши билан боғлиқ фожиани тафтиш қилмоқда.

Жанубий Кореяга тегишли ҳарбий кема жума куни ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, Шимолий Корея чегарасига яқин бўлган можароли ҳудудда чўкиб кетди. Кемада бўлган ҳарбийлардан 58 нафари қутқариб қолинди, 45 нафар ҳарбий эса бедарак йўқолган.

Бугун Сеулда фавқулодда мажлис ўтказган мамлакат президенти Ли Мён Бак жума кунги фожиа сабабларини синчковлик билан тафтиш қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Айни пайтда Жанубий Корея ахборот агентликлари юқори мартабали ҳарбий қўмондонлардан бирининг “жума кунги фожиага Шимолий Кореянинг алоқаси борлигини исботловчи далиллар мавжуд эмас, бироқ ҳозир барча тахминлар ўрганиб чиқилмоқда”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

XS
SM
MD
LG